TIGblogs TIG | TIGblogs GROUP TIGBLOGS LOGIN SIGNUP
school10's Blog
school10's Blog
« previous 5


Масофадан укитиш (Distance Learfning).
Related to country: Uzbekistan


XXI аср ахборот ва юкори технологиялар асрига айланмокда.
Бугунги замонда хаёт узгармокда, ахборот-коммуникация технологиялар кундалик хаётимизга кириб келмокда.
Бугунги кун боласи интернет тизимларидан бемалол фойдаланаётган бир пайтда педагог ходимларнинг бу тизимдан оркада колиши эски таълим тизимида «котиб» колишига сабаб булади.
2006-2007 укув йили «Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда педагог кадрлар салохиятини ошириш» укув йили деб эълон килинганлиги барчага маълум. Хозирда «Мактаб таълимини ривожлантириш» умуммиллий дастурида белгиланганидек мактабларимиз ахборот-техник жихозлари билан таъминланган ва бу иш давом этмокда.
Бу имкониятлардан нафакат укувчилар, балки укитувчилар хам фойдаланмоги лозим.
Мактаб таълимини ривожлантиришда Интернет тизимидан фойдаланиб мамлакатимиз ва бошка таълим тизимидаги янгиликлар ва узгаришлар хакида билиб олиш ва уларни иш тажрибаларида бемалол фойдаланиб, укитиш услубларимизни бойитиш мумкин.
Бундан ташкари кадрларнинг малакасини оширишда масофавий укитиш тизимидан хам катнашиш мумкин.
Якинда «Масофадан укиш» курсига 2 нафар укитувчилар аъзо булиб, 2 тизимда билим олдик. Биринчиси, «Замонавий дарс», иккинчиси эса «Мактаб таълимида лойиха усуллари» курсларидир.
БМТ Ривожланиш Дастурининг “Ўзбекистонда Интернет технологияларини ривожлантириш ва уларни ёйиш учун потенциал яратиш” лойиҳаси ва мамлакатимизнинг нуфузли булган А. Авлоний номидаги Халқ Таълими Ходимларини Қайта Тайёрлаш ва Малакасини Ошириш Марказий Институти хамкорликда амалга оширишди. Курсдаги таълим жараёнларини лойиҳа таълим масалалари буйича маслахатчи, олий тоифали укитувчи Соловьёва Светлана ва бошка тажрибали укитувчилар олиб бордилар. Бу курснинг максади – таълимга оид лойихаларни яратиш оркали Фан укитувчиларнинг укув фаолиятида компьютер ва Интернетдан фойдаланиш малакаларини оширишга кумаклашишдир.
Бу курсга катнашишнинг кулай ва афзаллик томонлари жуда хам куп. Иктисоднинг тежалиши, яъни ортикча пул, вакт сарфлаб юрмайсиз, дарсни ташлаб, малака ошириш учун сафарга бормайсиз, яъни дарсингиздан ажралмаган холда курсда катнашиш мумкин. Яна бериладиган топширик ва вазифаларни «кур-курона» эмас, балки уз устингиздан ишлаб, масъулиятни хис этган холда изланиб бажаришга ва уз рейтингизни кутаришга харакат киласиз.
Бундан ташкари республикамизда фаолият курсатаётган курс катнашчиларининг фикр-мулохазалари билан уртоклашдик. Хар хафта утказилган форумларда иштирок этиб, курс хакида «Лойихаларни кандай амалга ошириш мумкин» лиги хакида бахсларда катнашдик.
«Мактаб таълимида лойиха усуллари» курсидан таълим жараёнида укувчиларнинг мавзу устида лойихалар ишлаб чикаришда мустакиликка, ижодкорликка ёндашдиришни, дарсларда Интернет манбаларидан фойдаланишни, маълум бир мавзудан келиб чикиб укувчиларнинг узлари «Театрлаштирув», «Ахборот алмашув», «Манбалар туплаш», «Атроф-худудни урганиш», «Экспонатлар тайёрлаш» каби бир неча лойихаларни тайёрлашлари мумкин. Шу каби усуллар дарсда вужудга келадиган муаммоларни хал этишга ёрдам беради. Укувчиларнинг фаоллигини янада оширади.
Курс материалларини тулик урганиш жараёнида бир-неча назорат ишлари такдим этилди ва уларни тажрибаларимиз билан хамохангликда бажаришга кулайликлар пайдо булди.
«Мен масофадан укиш курсида катнашиб олган билим ва куникмаларимни уз фаолиятимда куллаб келмокдаман. Интернетдан урганган лойиха ва укитиш методикаларидан уз дарсларимда фойдаланаман. Айникса менга Коракалпогистон Республикаси Нукус шахри 1-сонли гимназия бошлангич синф укитувчиси Крылова Ольганинг укув режалари ёкади, чунки у кишининг режаларидан укувчиларга дарс утишнинг янги интерфаол усулларини урганиш мумкин. Интернет ресурсларидан фойдаланган холда укувчиларга дарс утиш ва таълим лойихаларини ишлаб чикишни режалаштираяпман».



March 19, 2007 | 9:46 AM Comments  0 comments

Tags:


« previous 5


Nodira Xo'jamiyorova's Profile


Latest Posts
Начальное...
Начальное...
Форум для...
Последний...
Мероприятие...

Monthly Archive
November 2006
March 2007
April 2007
May 2007
July 2007

Change Language


Filter By Type
Travel
Topics


16551 views
Important Disclaimer